«солиқ имтиёзлари» тегли мақолалар


Тадбиркорларга ташкил этган иш ўринларига қараб солиқлардан имтиёзлар берилиши режалаштирилмоқда
9 феврал 2024, 12:22

Тадбиркорларга ташкил этган иш ўринларига қараб солиқлардан имтиёзлар берилиши режалаштирилмоқда

Сенат тадбиркорларга ташкил этган янги иш ўринларига қараб айрим солиқ имтиёзлари берилишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Бунда «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
13 июн 2023, 09:36

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Қорақалпоғистондаги устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлмаган тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади.

Газ компанияларига солиқ имтиёзлари берилганига қарамай, газ ишлаб чиқариш камайди
22 феврал 2023, 12:40

Газ компанияларига солиқ имтиёзлари берилганига қарамай, газ ишлаб чиқариш камайди

Табиий газ бўйича солиқ ставкалари 3, нефть ва газ конденсати учун 2 баравар пасайтирилгани туфайли давлат бюджетига 2022 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун 538,1 млрд сўм солиқ тушмади. Шу билан бирга, газ қазиб олиш 4%, газ конденсати 2,8% га камайди. Нефть ишлаб чиқариш 1,8% га ошди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади
17 феврал 2023, 14:21

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади

Қайта тикланувчи энергия манбалари учун қуввати 100 кВтгача бўлган қурилмаларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар 1 апрелдан ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, у эгаллаб турган участкалар учун ер солиғи ва ишлаб чиқарилган энергияни сотишдан олинган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

Президент имтиёзлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
1 ноябр 2022, 19:28

Президент имтиёзлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилишда солиқ ва божхона имтиёзларини хатловдан ўтказиш, самарасизларини бекор қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун преференцияларни бир хиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи икки бараварга қисқартирилди
27 июн 2022, 16:59

3 йилга ОАВларнинг фойда солиғи икки бараварга қисқартирилди

Президент қарори билан шу йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 июлига қадар ОАВлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камроқ тўлайди. Қолаверса, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилмоқда.

Ўзбекистонда қайси компанияларга энг катта солиқ имтиёзлари тақдим этилган?
30 май 2022, 23:07

Ўзбекистонда қайси компанияларга энг катта солиқ имтиёзлари тақдим этилган?

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда корхоналарга берилган солиқ имтиёзлари ва преференцияларини таҳлил қилди. Уч ойда тадбиркорлик субъектларига 9 трлн сўмдан ортиқ имтиёзлар берилди, уларнинг аксарияти ҚҚС бўйича. Энг катта солиқ имтиёзларини оладиган компаниялар рўйхати.

Глобал беқарорлик шароитида ҚҚС бўйича имтиёзлар нархлар ўсишининг олдини олишга ёрдам берадими?
10 май 2022, 10:15 1

Глобал беқарорлик шароитида ҚҚС бўйича имтиёзлар нархлар ўсишининг олдини олишга ёрдам берадими?

Глобал беқарорлик шароитида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишда ҚҚСнинг нол ставкаси муддати 31 декабргача узайтирилди. Имтиёзли даврнинг узайтирилиши гўшт ва картошка бозорида кутилган натижани бериши кутилмоқда, бироқ ўсимлик ёғи нархлари барқарорлашуви учун етарли бўлмаслиги мумкин. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Украинадаги уруш ортидан жаҳон иқтисодиётида юзага келган танглик шароитида ҚҚС имтиёзларининг ички бозордаги нархларга қандай таъсири қилиши ҳақида сўз юритади.

Рақобат тўғрисидаги янги қонун парламентга май ойида тақдим этилади
10 апрель 2022, 14:29

Рақобат тўғрисидаги янги қонун парламентга май ойида тақдим этилади

Рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган компанияларга молиявий жарималар қўлланилади. Янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонунда молиявий жарималарнинг аниқ миқдорлари ва уларни қўллаш тартиблари баён этилади. Аввал тақдим этилган имтиёз ва преференциялар қайта кўриб чиқилиб, қисман бекор қилинади.

Хусусий тиббиёт муассасалари ҳам айланма, фойда ва ер солиғидан озод этилди
17 январ 2022, 20:28

Хусусий тиббиёт муассасалари ҳам айланма, фойда ва ер солиғидан озод этилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод қилинди. Қолаверса, тиббиёт муассасалари эгаллаб турган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари рўйхатига киритилди, фойда солиғи эса 0% ставкада қўлланиши белгиланди.

Энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин
15 октябр 2021, 10:29

Энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонун президент томонидан имзоланди. Унга мувофиқ, энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Қолаверса, ОТМлар қаторида касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумларда таълим олиш учун йўналтирилган даромадлар солиққа тортилмайди.

Табиий газ импортчилари божхона божини тўлашдан озод қилинди
7 октябр 2021, 10:18

Табиий газ импортчилари божхона божини тўлашдан озод қилинди

Табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкасининг ноль фоиз миқдорида белгилангани, табиий газ импортчиларининг божхона божидан озод қилинаётгани, геология-қидирув ва изланиш ишларининг қатор солиқ ва тўловлардан озод қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — президент ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортиш бўйича янги фармонни имзолади.

Табиий офат натижасида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади
24 сентябрь 2021, 20:07

Табиий офат натижасида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Қонунчилик палатаси депутатлари табиий офатлардан зарар кўрган тадбиркорлар ва ерлари шўрланган ҳудудларда яшовчи фуқароларга солиқ тўловларидан енгилликлар яратишни кўзда тутган қонунни қабул қилди.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун солиқ бўйича енгилликлар берилди
16 сентябрь 2021, 10:46

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун солиқ бўйича енгилликлар берилди

Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Қўлланма: таълим контракти тўлови учун солиқ имтиёзини олиш
16 октябр 2020, 12:00 2

Қўлланма: таълим контракти тўлови учун солиқ имтиёзини олиш

Таълим контракти тўлови учун кимларнинг даромади солиққа тортилмайди? Контракт тўловчи шахс учун солиқ имтиёзини олиш усуллари ва уларнинг қўлланилиши ҳақида — «Газета.uz» қўлланмасида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг